2016 YIL YAKUNLАRI BO’YICHА АKSIYADОRLАRNING UMUMIY YIG’ILISHI
2016 yil yakunlаri bo’yichа аksiyadоrlаrning yillik umumiy yig’ilishi 2017 yil 29-iyun kuni «FOTON» АJ mаjlislar zalida bo’lib o'tadi.
2017 йил 29 июнь куни соат 15:00 да Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси 13 уйда жойлашган “FOTON” АЖ мажлислар залида 2016 йил якунлари натижаларига бағишланган “FOTON” акциядорлик жамияти акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтади.
Қатнашувчиларни рўйҳатдан ўтказиш 29 июнь куни соат 14:00 да жамият мажлислар залида бошланади.
Эмитентлар томонидан йиғилиш ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган сана: 16.06.2017 йил.
Йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйҳатини тузиш санаси: 23.06.2017 йил
Кун тартиби:
- Акциядорлар йиллик умумий йиғилиши саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
- Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш.
- Жамият ижро органи раҳбарининг 2016 йилда молиявий-хўжалик фаолияти натижалари, бизнес режа бажарилиши ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисоботини тасдиқлаш.
- 2016 йил якунлари бўйича молиявий-хўжалик фаолияти текширув натижалари бўйича тафтиш комиссияси хулосасини тасдиқлаш.
- 2016 йил “FOTON” АЖ йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
- 2016 йил молиявий хўжалик фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш. Дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли, тартиби ва муддатларини белгилаш.
- Кузатув кенгаши ҳисоботини тасдиқлаш.
- 2016 йилда жамиятда корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳоланиши натижаларини ва Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя қилиниши ҳисоботини кўриб чиқиш.
- “FOTON” АЖ бошқарув раиси меҳнат шартномаси муддатини 1 йилга узайтириш.
- Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
- Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ва комиссия раиси ҳамда аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш.
- Кузатув кенгаши аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун тўланадиган ҳак миқдорини белгилаш.
- “Тошкент денгизи” дам олиш масканини сотувга қўйиш.
Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тўпланган материаллар қуйидаги манзилда танишиш мумкин: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, А.Темур шоҳ кўчаси 13-уй.
Ҳурматли акциядорлар! Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонуннинг 62-моддаси талабларига мувофиқ акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилиши белгиланган. Шу муносабат билан ўзингизнинг электрон почта манзилингизни жамиятнинг This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it., This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it., This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон манзилига тақдим этишингизни сўраймиз.
Қўшимча маълумотлар учун жамият расмий корпоратив веб-сайти: www.oaofoton.uz, телефон: 233-42-30, 233-18-39.
“FOTON” АЖ Кузатув кенгаши
Юклаб олиш "2016 йил якунлари бўйича акциядорлар умумий йиғилиши кун тартиби".pdf